"Навбаҳор"ни тарк этган футболчи "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўзгаришлар юз беряпти. Таркибни бир қатор етакчи футболчилари тарк этмоқда. Шу боис раҳбарият уларнинг ўрнини муносиб ўйинчилар билан тўлдириш ҳаракатига тушиб қолган.

Айни чоғда “Сўғдиёна” янги футболчилар билан музокаралар жараёнида бўлиб турибди. Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг аниқлашича, жиззахликлар ярим ҳимоячи Станислав Андреев билан шартнома имзолади.

Келаси йили 35 ёшни қаршилайдиган футболчи жорий чемпионатни “Навбаҳор” сафида ўтказганидан яхши хабардорсиз. У наманганликлар таркибида Суперлиганинг 19 та ўйинида майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!