“Навбаҳор” жамоаси бир кунлик ҳордиқдан сўнг, Суперлига 4-туридан ўрин олган 2 апрель куни Олмалиқда АГМКга қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Лочинлар” машғулотни Виктор Романович Жалилов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди. Пойтахтимизда “А” лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар – Шерзод Жўраев ва Денис Тойменцов ҳам тайёргарлик жараёнида Виктор Романовичга ёрдам беришди.

Шунингдек, жамоа ихтиёрига Тожикистон терма жамоасига йиғинига жалб этилган маҳоратли ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе ҳам қўшилди. Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган тожикистонликлар ЖЧ-2022 саралаш турнирининг гуруҳ доирасида Душанбеда Мўғулистон термасини қабул қилиб, йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аммо ҳисобидаги сариқ карточкалари иккита бўлганлиги боис, Паншанбе ушбу ўйинда майдонга тушмади.

photo_2021-03-29_21-29-52

“Навбаҳор”нинг россиялик ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв якка тартибда шуғулланди. Бундан ташқари, машғулотда тажрибали ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров ҳам иштирок этди. У “Насаф” билан ўйинда жароҳат олганлиги боис, майдонни эрта тарк этган ҳамда жамоанинг машғулотларида қатнашолмаётганди. Мирзоҳид жароҳатидан тезда фориғ бўлиб, сафга қайтди.

photo_2021-03-29_21-29-44

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)