"Навбаҳор"нинг "Локомотив"га қарши ўйини олдидан сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар
Ўзбекистон Coca Cola Суперлига 11-тури доирасида жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади.
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 36 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 20 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда жамоалар дурангга имзо чекишган.
Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 58-44, “Локомотив” фойдасига.
Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.
“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди.
Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 65, наманганликлар эса 38 очкони қўлга киритишган.
“Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасида шу кунгача Наманганда ўтказилган 18 та учрашувнинг 9 тасида “лочинлар” зафар қучишган,
3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 6 та баҳсда “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Намангандаги ўйинлардаги тўплар нисбати 31–19 “Навбаҳор” фойдасига.
“Навбаҳор” матбуот хизмати.
Фикрлар