"Навбаҳор"нинг ўйини мухлисларсиз ўтиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоcиаcияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувининг 51-дақиқасида “Навбаҳор” мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, “Насаф” футболчилари ва бош ҳакам томон майдонга турли буюмлар улоқтирган. Шу сабабли “Навбаҳор Лочинлари” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди ва агар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди.

Шунингдек, U-21 Биринчилиги 2-тури доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувининг 16-дақиқасида “Қизилқум” футболчиси Шаҳзод Туропов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга жарима интизом чораси қўлланилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!