"Навбаҳор"нинг собиқ устози Гвардиоладан иш ўрганмоқчи

"Навбаҳор" клубининг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола қўл остида амалиёт ўтказиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

“Айтганча, мен бу ҳақда ўйламаган эдим, яхши фикр. Нега энди йўқ. Менимча, Гвардиола тен Ҳаг каби ёпиқ эмас. Айнан тен Хаг ўзини ҳаммадан ёпди. Нидерландиялик йигитлар - ғалати. Гвардиола қўл остига бориш ва унинг машғулот жараёнини кузатиш мен учун қизиқ бўлган бўларди", - деди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис футболчилик фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”да, “Манчестер Сити”да ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!