"Навбаҳор"нинг собиқ устози "Зенит"ни ПСЖга "ўхшатди"

“Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчелскис "Зенит"да футболчилар учун яратилган шароитлар эвазига қайд этилаётган натижалардан норози.

"Зенит" - ПСЖ каби пул билан тўла қоп. Пул борлиги учун улар сотиб олишади", - деди Канчелскис.

Собиқ футболчи, шунингдек, питерликлар инфратузилма сифати бўйича кучли бешликдан жой олган бўлса-да, "Зенит"ни Европа гранди деб ҳисоблай олмаслигини таъкидлади. "Зенит" топ-клуб ҳисобланиши учун баҳорда мунтазам равишда еврокубокларда ўйнаши кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, "Зенит" мунтазам равишда Россия чемпионлигини қўлга киритади, аммо Европа майдонларида узоқ вақтдан буён ўзини энг яхши натижаларини кўрсата олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!