"Навбаҳор"нинг Туркиядаги рақиблари маълум

Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган "Навбаҳор" жамоаси навбатдаги назорат ўйинини Смоленскнинг "Красний" клубига қарши ўтказишни режалаштирган. Мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 га белгиланган.

Шунингдек, "лочинлар" 16 февраль санасида ҳам яна бир назорат-синов ўйинини ўтказишни режалаштирган. Шу куни наманганликларга машғулотларни Туркияда давом эттираётган Россиянинг бошқа бир вакили - Екатеринбургнинг "Урал" жамоаси рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!