Навоийда К-1 бўйича республика турнири бўлиб ўтади

11-14 июль кунлари Навоий шаҳрида кикбоксингнинг К-1 йўналиши бўйича прфессионал ва ҳаваскорлар ўртасида "Navoiy Open-2024" республика турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада юртимизнинг энг сара К-1 усталари иштирок этади. Ўзбекистон К-1 федерацияси раиси Жасур Неъматовнинг сайтимизга маълум қилишича, ушбу турнирда ғалаба қозонган спортчилар халқаро турнирларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. Шунингдек, профессионалларимизни нуфузли лигалар билан шартнома тузиш имкониятини ҳам кўриб чиқилмоқда экан. Турнир хақидаги маълумотларни бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. Oxunjon
11/07/2024 12:48
Qayerda bo'ladi vaqti qachon to'liq malumot beringlar