Навоийга кўчирилган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви нечида бошланади?
Ads

 

Жорий йилнинг 8 март куни соат 20:00 да Суперлига 2-тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўртасидаги учрашув Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда ўтказилиши кўзда тутилган эди.

Бироқ майдон чим февраль ойида об-ҳавонинг совуқ келганлиги сабабли етарли даражада ўсиб етилмагани ва шу сабабдан 2-тур доирасидаги мазкур учрашув Навоий шаҳрига кўчирилгани ҳақида хабар берилганди

"Қўқон-1912" матбуот хизмати ўйиннинг бошланиш вақтини эълон қилди. Унга кўра, бўлажак ўйин 20:00 да бошланиши режалаштирилган.