"Navruz Cup-2022". Эхсони Паншанбе: "Бирга ғалаба қозонамиз, бирга мағлуб бўламиз"

“Наврўз Кубоги” турнирида Тожикистон терма жамоаси ярим финалда Угандага қарши учрашувда пенальтилар сериясида мағлуб бўлганини биласиз.

“Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Эхсони Паншанбе ҳам Тожикистон термаси таркибида Намангандаги кичик мусобақада қатнашяпти. У мамлакат футбол федерацияси матбуот хизматига Угандага қарши ўйин борасида шундай деди:

- “Наврўз Кубоги” ярим финалида Угандага қарши учрашувда Наманганга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. “Навбаҳор” ишқибозларига ҳам бизни қўллаб туришгани учун раҳмат.

эхсони1

Ўйин тўғрисида гапирсам, тўпни назорат қилишда ҳам, вазиятлар яратиш борасида ҳам рақибдан устунлик қилдик. Пенальтилар серияси лотерея ҳисобланади. Пенальтидан фойдалана олмаган йигитларимизни қўллаб-қувватлайман. Биз барчамиз бир жамоамиз. Шундай экан, бирга ғалаба қозонамиз ва бирга мағлуб бўламиз, - деди Эхсони Паншанбе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!