"Navruz Cup-2022". Қолган терма жамоалар Наманганга қачон етиб келиши маълум

Хабарингиз бор, 25 ва 29 март кунлари Наманганда “Navruz Cup-2022” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда қатнашадиган терма жамоалар Наманганга етиб келишни бошлади. Маълум қилганимиздек, бугун Тожикистон терма жамоаси вакиллари манзилга етиб келишди.

"Навбаҳор" матбуот хизматининг хабарига кўра, қолган  3 та терма, яъни, Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Уганда терма жамоалари делегацияси эртага етиб келади.

Мазкур терма жамоалар вакилларини ўз бортига олган самолёт эртага соат 10:45 да Намангандаги халқаро аэропортга келиб қўнади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!