Найнгголан: Мен уйда қолиб кетган ягона топ футболчиман

 

“Рома” клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан Россиядаги ЖЧ–2018 турнирига чақирилмаганига ўз муносабатини билдирди. Бош мураббий Роберто Мартинес уни ҳатто кенгайтирилган таркибга киритмади.

“Гиннеснинг рекордлари китоби учун менда янги рекорд бор: мен уйда қолиб кетган ягона топ футболчиман. Бир неча кун авва Мартинес жамоасида мувозанат ва яратилган тизим бўлишини истаётгани ҳақида айтди. Менда бошқа футболчилар билан, тактик ўйин билан ҳеч қачон муаммо бўлмаган. У нимани назарда тутганини билмайман. Мен терма жамоада бўлишим керак эди, менга ҳеч қачон ўзимни кўрсатиш учун имконият беришмаган”, – деди бельгиялик футболчи.

Аввалроқ, 30 ёшли футболчи Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2018 турнирига борадиган якуний таркибга киритилмагани учун фаолиятини якунлагани ҳақида хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!