Назорат ўйини. "Металлург" "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб борди

Мамлакат миллий чемпионати – Суперлиганинг 9-турига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янгиерда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказилган ўйинда бекободликларнинг маҳорат бобида устунлиги сезилиб турди.

Учрашув бошланиши биланоқ ҳужумга ташланган Жасур Абдураимов шогирдлари тез орада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Тезкор голни қанот вингери - Шаҳзодбек Ғофурбеков киритди. Шундан кейин ҳам бекободликларда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор имкониятлар бўлса-да, “Металлург” бошқа гол ура олмади.

Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам “Металлург” дарвозаси ёнида голли вазиятлар яратди. Бироқ меҳмонлар ишончли ҳимояланишди. 

ФИФА кунларидаги танаффусдан фойдаланган ҳолда “Металлург” яна битта назорат учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда. Ўйин пойтахтда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!