Назорат учрашуви. 3 та пенальти белгиланган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди
Назорат учрашуви доирасида "Металлург" клуби "Бунёдкор" академияси майдонида мезбонларга қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳс 3:2 ҳисобида бекободликлар ғалабаси билан якун топди.
"Маъданчилар" сафида голларга Дамир Темиров (дубль, биттаси пенальтидан) ва Сардор Абдураимов муаллифлик қилди. "Қалдирғочлар"нинг икки голи Даврон Эргашев ва Билол Туплиев номига қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига навбатдаги турида "Металлург" сафарда "Нефтчи" билан куч синашади. "Бунёдкор" эса Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
Фикрлар