Недвед: "Ювентус" ҳеч қандай бахона қилишга ҳаққи йўқ
"Ювентус" вице президенти Павель Недвед чемпионлар лигасининг 1/8 босқичи борасида фикр билдирди.
"Ўтган йили "Aтлетико"га қарши тўқнаш келганимизни инобатга олиб, бу сафар ҳеч қандай бахона қилишга ҳаққимиз йўқ.
Агарда, ЧЛнинг февраль-март ойларидаги ўйинлар пайтида спорт формада бўлмасак, нимадур қилишимиз учун жуда оз вақт бўлади.
"Лион"га қарши аввалги ўйинларнинг натижалари бизнинг фойдамизда, аммо булар ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ҳал қиладигани, бу айнан ўша вақтдаги спорт форманинг ҳолатига боғлиқ бўлади," - деди Недвед.
Эслатиб ўтамиз, ЧЛнинг плей офф босқичида "Ювентус"га "Лион" қаршилик кўрсатадиган бўлди.
Фикрлар