"Нефтчи" - "Андижон" баҳси учун чипталар нархи қанча?

Хабарингиз бор, 3-турнинг марказий ўйинларидан бири Фарғонада ўтказилади ва унда водий дербиси доирасида "Нефтчи" ҳамда "Андижон" клублари куч синашишади.

"Нефтчи" матбуот хизмати ушбу учрашув учун чипталар савдоси бошланганини эълон қилди. Чипталар савдоси 9 март соат 09:00 дан расман бошланди.

Чипталар нархи: 40 000 сўм. ВИП сектор учун эса 100 минг сўм этиб белгиланган. Чипталарни “Истиқлол” стадиони кассалари, шунингдек Марғилон шаҳрида — “Ансор” ошхонаси олдида ҳамда Деҳқон бозори ҳудудида. Шунингдек, Фарғона шаҳрида эса Деҳқон бозори ва “Савдо мажмуаси” ҳудудида (2 та жойда), “Корзинка” савдо мажмуасида, Санъат саройида ҳамда “Флагман” савдо мажмуасида чипталар савдоси йўлга қўйилган. 

Меҳмон жамоа мухлислари учун ажратилган сектор чипталари 10 март куни “Истиқлол” стадиони ҳудудидаги махсус кассада сотувга чиқарилади, - дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Андижон" учрашуви 10 март куни соат 19:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!