"Нефтчи" - "Насаф" баҳсида ноҳақ қизил карточка берилган - Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 24 ноябрь санасида Суперлига 2024-йилги мавсумнинг 25-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Нефтчи" - "Насаф" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Нефтчи" - "Насаф" учрашувининг 12-дақиқасида меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси фарғоналикларнинг 19-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин дастлаб баҳсни давом эттирди. ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач эса рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга нотўғри аралашган. Футболчи тўп учун ўйнамоқчи бўлган, аммо эҳтиёцизлиги боис рақибига қўполлик ишлатган. Четлатиш учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблади.

https://youtu.be/Tz6rr25XbyY?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

2-вазият: "Қизилқум" - "Навбаҳор" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувининг 8-дақиқасида меҳмонларнинг 55-рақамли аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қайтарди. Бош ҳакам Тимур Тўхтасинов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор ёнига бориб ҳолатни ўргангач қўл билан ўйин борлигини маълум қилди, лекин сал олдин навоийликларнинг 71-рақамли вакили ҳам қўли билан ўйнагани учун пеналти белгиламади ва жарима зарбасига ишора қилди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккан. Пенальти белгилаш учун асос етарли.  Бироқ номинал мезбонлар аъзоси бу вазиятдан олдин қўли билан ўйнаган ва қоидани бузган. Шу боис, комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

https://youtu.be/ZEZOgMABP2k?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

3-вазият. "Қизилқум" - "Навбаҳор" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувининг 66-дақиқасида меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи ёрдамчи ҳакам байроқчасини кўтаргандан сўнг бош ҳакам Тимур Тўхтасинов офсайд борлигини қайд этди, аммо ВАР ўйиндан ташқари ҳолатни ўрганиб чиққач реферига фактик қарорини эълон қилди ва гол инобатга олинди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Мазкур эпизодда тўп навоийликларнинг 6-рақамли аъзосидан ҳужумчига келиб тушган. Ўз-ўзидан ўйиндан ташқари ҳолат учун асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

https://youtu.be/oucmCKWtlGk?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

4-вазият: "Олимпик" - "Бунёдкор" беллашуви: баҳсли вазият.

"Олимпик" - "Бунёдкор" учрашувининг 67-дақиқасида тошкентликларнинг 57-рақамли вакили мезбонларнинг 8-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев футболчига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўпга улгурмаган ҳолда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу вазиятда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

https://youtu.be/0ek4Vqt8pXw?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

5-вазият: "Андижон" - "Динамо" ўйини: баҳсли пенальти.

"Андижон" - "Динамо" учрашувининг 31-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун дарвозабон билан кураш олиб борди ва йиқилиб тушди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган. Посбон рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. У ҳужумчига қаршилик қилган, аммо бу мувозанат йўқотиш учун етарли эмас. Дарвозабон томонидан футбол қоидаларига зид хатти-ҳаракат қилинмаган. Пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

https://youtu.be/k808Ym2Q6PI?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

6-вазият. "Андижон" - "Динамо" қарама-қаршилиги: қизил карточка.

"Андижон" - "Динамо" учрашувининг 52-дақиқасида меҳмонларнинг 7-рақамли футболчиси андижонликларнинг 71-рақамли аъзосига бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов дастлаб баҳсни давом эттирди. Аммо монитор орқали эпизодни кўргач футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ортиқча ҳаракат қилиб, унга жароҳат етказмоқчи бўлган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

https://youtu.be/UrXjNFhrtF4?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

7-вазият: "Андижон" - "Динамо" ўйини: баҳсли пенальти.

"Андижон" - "Динамо" учрашувининг 73-дақиқасида мезбонларнинг 21-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов монитор орқали вазиятни ўргангач бу эпизодда пеналти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. Ҳужумчи пеналти ишлаш мақсадида ўз оёғини рақиб оёғи йўлига қўйган. Шу сабабли, пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

https://youtu.be/WEfjsLE-BhE?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

8-вазият. "Сўғдиёна" - "Локомотив" қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 70-рақамли футболчисига тегди ва у тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга тегди, деб ҳисоблади ва жарима зарбаси белгилади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳаками ҳолатни аниқ исботлаб берувчи кадр мавжуд эмаслиги боис вазиятга аралашмаган. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

https://youtu.be/_Km0Bvp7kkA?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

9-вазият. "Сўғдиёна" - "Локомотив" тўқнашуви: мезбонларнинг бекор қилинган голи.

"Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувининг 63-дақиқасида мезбонлар гол уришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мазкур ҳолатда қўл билан ўйин борлигини қайд этди ва голни бекор қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда етарли асоси бўлмагани сабаб ВАР ҳолатга аралашмай тўғри қилган. Видеотакрорлар орқали кўриниб турибдики, тўп қўлга теккан ёки тегмаганлигини исботловчи аниқ далил йўқ. Лекин кадрлар орқали тўп қўлга теккани эҳтимоли юқори кўринмоқда ва бу ҳолатда эпизодга энг яқин турган бош ҳакам қарори қўллаб-қувватланди ва маъқулланди. Шу туфайли, Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

https://youtu.be/-glgZch3ccA?list=PL4tHyf5I--nj9-ZHyUfgknQm7ENqWFgFf

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Giyasov Jaloliddin
26/11/2024 16:47
Hamma topga o’ynaydi. Nasaf o’yichisi topga ulgurmagan va Neftchi o’yinchisini oyog’ini butsani tag qismi bilan bosib olgan. Butsani tag qismi bilan oynash fudbolda havfli o’yin hissoblanadi. Shuning uchun Rustam Lutfulin qizil ko’rsatgan. Aytgancha Qarshidagi Nasaf Neftchi o’yinini eslab otish kerak! Sababi o’sha o’yinda Neftchi o’yinchisi Zoir Jo’raboyev qanottan hujumga chiqib ketishi mumkun bo’lgan Nasaf o’yinchisi Bobur Abduholiqovni qoida buzib to’htatgandi. Shu vaziyattda hakam Jo’raboyevga avval sariq kartochka ko’rsatgan va WAR videosini ko’rgandan keyin sariq kartochkani qizil kartochkaga o’gartirgandi. Shu vaziyatda ham hakam noto’g’ri qaror qilgandi. Sababi Jo’raboyev qoidani buzmaganda Abduholoqov Jo’raboevdan o’tib ketgan taqdirda ham Jo’raboev bilan bir chiziqda Neftchinig bir emas, ikki emas, naqd uch fudbolchisi turgandi. Jo’raboyevga eng yaqin turgan Boyan Ciger Abduholiqovga yetib olish ehtimoli yuqori edi. Agar mani fikrim noto’g’ri bo’lsa Qatar : O’zbekiston o’yinida Abbos Fayzullayev birga-bir qochib ketish ehtimoli bor vaziyatta Qatar fudbolchisi qoidani buzdi va hakam sariq kartochka ko’rsatdi. WAR ni tekshirib qarori o’z kuchida qoldi. O’sha vaziyatni tahlil qilsak Qatarning atiga ikki o’yinchisi bor edi halos. U ikki oyinchisi ham Abbosdan salgina orqaroqda edi. Endi Nasaf : Neftchi bahsidagi Abduholiqov bilan Qatar:UZB o’yinidagi Abbos Fayzullayevni vaziyatlarini taqqoslab ko’ring. Qaysi hakamni qarori to’g’ri?!
&
Зарипов шоимкул
26/11/2024 09:08
Кизил нотугри эканлигини биз мухлислар билиб турибмиз нахотки Рустам Лутфуллин курмади тушунмади олдин хам Насафга нисбатан килган нохаклиги учун уйинларни бошкаришдан четлатилганди бухакам Насафни ашаддий душмани лекин Насаф жамоасини нима сабабдан куромайди бу жумбок бунака хакамларни Узбекистон футболидан батамом юкатиш керак