"Нефтчи" бош мураббий Левченко билан шартнома муддатини узайтирганини эълон қилди!
Виталий Левченко "Нефтчи" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Нефтчи” жамоаси бош мураббий Виталий Григорьевич Левченко билан шартномани 2024 йил 31 декабргача узайтирди. УЕФАнинг Про лицензиясига эга мураббий билан олдинги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабр куни якунига этаётганди.
Виталий Левченко жамоамизга келгандан буён жамоа бош мураббийи сифатида 26 бор майдонга бошлаб тушди ва ушбу учрашувларда жамоамиз 12 учрашувда ғалаба қозонган, 4 бор мағлубиятга учраган ва 10 бор дуранг ўйнаган. Ушбу ўйинларда 41 бор гол уриб, 26 бор гол ўтказиб юборганмиз. Ушбу кўрсаткичлар сўнги йиллардаги жамоамизнинг энг яхши кўрсаткичи бўлиб турибди.
Виталий Григорьевич Левченко билан шартнома муддати узайтирилгани жамоамиз раҳбарияти мураббийга тўлиқ ишонч билдираётганидан далолатдир!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.
Фикрлар