"Нефтчи" бугун "Пахтакор" билан ўйинда муаммога учраши мумкин. Сабаби...
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 15-тур учрашувлари давом эттирилади. Кун доирасидан 3 та ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Асосий учрашув эса Тошкентда бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион "Пахтакор" Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Баҳс 20:00 да старт олади.
Аҳамиятлиси, "йўлбарслар"нинг сўнгги урилган 4 голидан 3 тасини битта футболчи киритган. У "Навбаҳор"га кўчиб ўтган грузиялик Тома Табатадзе ҳисобланади.
Тома "Насаф" билан ўйинда дубль қайд этган бўлса, "Қизилқум" билан кечган 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда фарғоналикларнинг ягона голини уришга эришганди. Ўтган турдаги "Металлург"га қарши баҳсда эса ягона голни Аббос Ғуломов киритганди.
Табатадзенинг йўқлиги "Нефтчи" зиёнига ишлайдими ёки Фарғона клуби бу масалага ечим топа оладими? Бу каби саволларга бугун жавоб топиб оламиз!
Фикрлар