"Нефтчи" энди Суперлиганинг энг қиммат футболчисига кўз тикмоқда!
Фарғоанинг “Нефтчи” клуби чемпионат тугаб жамоалар хордиқ чиқараётган ҳозирги маҳалда селекцияда жавлон ураётган ва фаоллик кўрсатаётган клуб сифатида барчада қизиқиш уйғотмоқда. Ҳар куни янги шартнома имзолаган ёки шартнома узайтирилгани ҳақида хабар асосан “Нефтчи”га тегишли бўлаётгани ҳам фикримизга исбот бўла олади.
Кўринишидан фарғоналиклар учун бу бошланиши. Биздаги маълумотларга қараганда, бу клуб янада кучли ва номдор футболчилар билан музокараларга киришган. Улардан бири ҳозирги кунда Суперлиганинг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Одил Ҳамробековдир.
Айнан мазкур ўйинчини “Нефтчи” ўз сафига таклиф қилмоқда ва музокаралар жараёни давом этаётгани хусусида маълумотлар бор.
Яқинда Transfermarkt портали Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди. Унга кўра, Одил Ҳамробековнинг нархи 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда.
Хўш, “Нефтчи” “Пахтакор” етакчисини ўз сафига ўтишга кўндира оладими? Воқеалар ривожини кузатиш жуда ҳам қизиқ!
Фикрлар