"Нефтчи" эртага охирги назорат учрашувини ўтказади

Туркияда мавсумолди йиғинларида иштирок этаётган "Нефтчи" клуби эртага тайёргарлик доирасида якунловчи назорат-синов баҳсида майдонга тушади. Бу галги рақиб Россиянинг "Шинник" (Ярославль) жамоаси бўлади.

Маълумот учун, "Шинник" клуби 1957 йилда ташкил топган бўлиб, 1991 йилда Собиқ иттифоқнинг биринчи лига чемпионати доирасида "Нефтчи" билан икки марта юзлашган. Фарғонадаги ўйинда "Нефтчи" 3:1 ҳисобида устун келган бўлса, Ярославлдаги жавоб баҳсида "Шинник" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, - дея хабар бермоқда "Нефтчи" матбуот хизмати.

нефтчи4

9 февраль

Ўртоқлик учрашуви

"Нефтчи"-"Шинник"

Соат 18:30 да (Тошкент вақти билан)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!