"Нефтчи" етакчиси яна собиқ клубига қайтиши мумкин

“Нефтчи” клуби Тошкентда ёзги йиғинини бошлади. Янги бош мураббий қўл остида машғулотларга киришган жамоа бор эътиборини иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўришга қаратган.

Таркибда шубҳасиз ўзгаришлар бўлади. Ҳозирданоқ бир қатор ўйинчилар тарк этяпти. Хусниддин Ғофуров “Сўғдиёна”га, Анвар Ғофуров “Металлург”га кетди. Легионерлар - Марко Шарич билан Даниэль Стойкович ҳам жамоа билан хайрлашишган.

шахзод

Булардан ташқари, ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаевнинг “Нефтчи”даги тақдири сўроқ остида турибди. Мавсум бошида фарғоналиклар сафига қўшилган ўйинчи Суперлигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, пенальтидан 2 та гол урди.

Маълумотларга қараганда, Убайдуллаев собиқ клуби – “Металлург” жамоасига қайтиши ҳам мумкин. Бу борада томонлар музокара олиб бормоқда. Тез орада барча масалага ойдинлик киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!