"Нефтчи" футболчиларидан кимлар терма жамоаларга чақирилди?

Ўзбекистон Суперлигасида охирги тур учрашувлари якунига етканидан сўнг,  навбат ФИФА кунларига ўтди. Шу муносабат билан “Нефтчи” футболчилари  миллий терма жамоа ва турли тоифадаги терма жамоаларга чақирув олишди. Бу хусусида "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Тожикистон миллий терма жамоаси йиғинига ҳимоячи Зоир Жўрабоев таклиф этилган бўлса, Ўзбекистон U-21 терма жамоаси сафига Асрорбек Кенжаев ва Дониёр Валиевлар таклиф этилдилар. Ўзбекистон U-23 термаси машғулотларида эса Владимир Назаров ва Улуғбек Хошимовлар қатнашади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!