"Нефтчи" футболчиси Россия клубларини қизиқтириб қўйди

“Нефтчи” таркибида ўзининг ажойиб ўйинлари билан барчанинг меҳрини қозонган 24 ёшли Аброр Исмоилов бошқа клубларнинг эътиборини ўзига тортмоқда.

Гап шундаки, бугунги кунга келиб, ушбу ярим ҳимоячини ўз сафида кўришни истаётган жамоалар ортиб бормоқда. Айниқса, хориждан ҳам унга қизиқиш билан қараётган клублар ҳам бор.

Жумладан, “Metaratings” берган маълумотга қараганда, РПЛ клублари ҳам Аброр Исмоиловга қизиқиш билдиришмоқда. Бу ерда гап РПЛ мусобақа жадвалининг иккинчи қисмидан жой олган иккита клуб ҳақида кетмоқда.

аброр1

Шунингдек, Исмоиловга Ўзбекистондаги етакчи клублар ва Осиёдаги бир қанча мамлакатлар вакилларидан қизиқиш бор. Масалан, Малайзиядаги клубларидан бири ҳам футболчининг хизматига кўз тикмоқда.

Маълумот учун, ниҳоясига етган мавсумда Аброр Исмоилов Ўзбекистон чемпионатида 22 учрашувда иштирок этиб, 5 та гол киритди ва 2 бор голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Исмоилов Ўзбекистон терма жамоасида 7 та учрашувда майдонга тушишга ҳам улгурган. 

“Transfermarket” портали Исмоиловнинг трансфер қийматини 550 минг евро миқдорда баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!