"Нефтчи" икки нафар янги ўйинчи билан шартнома имзолади

Про-лиганинг иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан келишувга эришди.

Ёзги трансфер ойнаси кучга кирганидан фойдаланган клуб мутасаддилари бугун жамоа ихтиёрига келиб қўшилган сербиялик Александр Ешич билан расмий шартнома имзоладилар.

нефтчи2

Маълумот ўрнида, Александр Ешич 1994 йилда Сербиянинг Горньи Милановац шаҳрида таваллуд топган. Амплуаси ярим ҳимоячи. Фаолияти давомида "Борац Чачак"," ОФК Белград", "Вождовац" ва "Металац"  каби клубларда тўп сурган. Сўнгги жамоаси "Младость Лучани"  таркибида 32 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилишга эришди.

Шунингдек, бугун "Нефтчи" қароргоҳида жамоага келиб қўшилган Ойбек Қиличев билан ҳам расмий шартнома имзоланди.

нефтчи1_3

Маълумот ўрнида, Ойбек Қиличев 1989 йилда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида таваллуд топган. Амплуси ярим ҳимоячи. Шу кунгача Суперлиганинг "Навбаҳор"," Андижон", "Локомотив", "Пахтакор" ва АГМК каби клубларда фаолият юритган. Фарғоналиклар сафига қўшилишидан олдин биринчи даврани Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида ўтказиб, 10 та учрашувда майдонга туширилган ва 2 та голга муаллифлик қилган.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!