"Нефтчи" клуби трансфер нархи 200 миллион сўмга эга бўлган футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолади (Фото)

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" клуби селекция негизида жамоа таркибини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. Тошкентдаги йиғинга мураббийлар штаби бир қатор иқтидорли ижрочиларни кўрикдан ўтиш учун таклиф этишган. Жумладан, яқинда жамоага келиб қўшилган келажакка умид бағишлаётган, истиқболи порлоқ ёш футболчи Улуғбек Ҳошимов мураббийлар штабида илиқ таассурот уйғотганлиги сабабли, у билан трансфер нархи 200 млн. сўмга эга бўлган 2 йиллик шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Ҳошимов 2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз вақтида Ўзбекистон (U-17) терма жамоаси сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўзга ташланган голеадор ҳужумчи бўлган, - дейилади клуб тарқатган хабарда.

photo_2021-02-15_12-36-56

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!