"Нефтчи" клубига янги раис тайинланди

Бугун Фарғона футбол ассоциацияси биносида Фарғона футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Хаитбаевич Бозоров бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамоанинг раҳбарияти ва мураббийлар штабида фаолият олиб борган мутахассислар ва клуб раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди.

Жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Илҳом Мўминжоновнинг истеъфосидан сўнг, унинг ўрнига Тожикистонда туғилган Виталий Левченко Григориевич бош мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Шу билан бир қаторда клуб раислигида ишлаб келган Ғофуров Зоҳиджон ўрнига Мўсинҳожи Меҳмонов клуб раиси этиб тайинланди.

Шунингдек, клуб матбуот хизмати раҳбари этиб Абдуллаев Саидабзал тайинланди.

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, клубни ривожлантириш борасида топшириқлар берилди, - дея расман хабар тарқатди “Нефтчи” матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Мўсинҳожи Меҳмонов илгари ҳам футбол соҳасида ишлаган бўлиб, Қувасойнинг "Цементчи" жамоасига раҳбарлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!