"Нефтчи" Марко Шаричга "чиқиш эшиклари"ни кўрсатиб қўйди!
2022 йилги қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоамиз билан шартнома имзолаган сербиялик ҳужумчи Марко Шарич дўстона тарзда клуб билан хайрлашди. Ҳужумчи иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши мумкин.
Марко Шарич биринчи даврада Суперлигада 7 та учрашувда майдонга тушиб жами 219 дақиқа ҳаракат қилди.
Ўзбекистон Кубогида мураббийлар унга гуруҳ босқичидаги 1 та баҳсда имконият беришди. Ҳакамлар томонидан 1 маротаба сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
Марко Шаричга жамоамиз ва мухлисларимиз номидан кейинги фаолиятига омадлар тилаб қоламиз, - дея хабар бермоқда “Нефтчи” матбуот хизмати.
Фикрлар