"Нефтчи" машғулотларига легионер футболчилар қўшилди
Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқич йиғинини Туркияда тамомлаб, кечадан Фарғонада йиғилиб, тикланиш машғулотларини ўтказган "Нефтчи" футболчилари бугундан бошлаб кунига икки маҳалдан шуғулланиш жараёнига киришди.
Қиргулидаги қароргоҳ стадионида олиб борилган эрталабки машғулотларда фарғоналиклар сафига келиб қўшилган легионер футболчилар иштирок этди ва шуғулланиш жараёнида асосий урғу футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва кучайтириш бўйича юкламаларга қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" Суперлиганинг биринчи турида "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга тушади.
Фикрлар