"Нефтчи" машғулотларни Тошкентда олиб боради, йиғинга бир қатор янги футболчилар келиши кутилмоқда
Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи давраси якунланганидан сўнг "Нефтчи" клуби футболчиларига қисқа муддатли таътил тақдим этилганди.
Жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланган Виталий Левченконинг айтишича, жамоа иккинчи даврага тайёргарлик босқичини Тошкент шаҳрида ўтказади. Ушбу йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш билан биргаликда жамоа таркибини шакллантириш борасида ҳам ишлар олиб борилади.
Шундан келиб чиқиб, таркибни тўлиқ шакллантириш борасидаги селекция ишлари давом эттирилади ва йиғинга бир қатор футболчиларнинг келиб, кўрикдан ўтишлари белгиланган.
"Йўлбарслар"нинг Тошкентдаги тайёргарлик босқичи давомида мураббийлар штаби назорат учрашуви ўтказиш бўйича ҳам режа тузишган.
"Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Фикрлар