
"Нефтчи" "Насаф" ва "Пахтакор" собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Ёзги трансфер ойнаси очилиши билан Суперлига клублари активликни оширганидан хабарингиз бор. SPORTS.uz сайтига маълум болишича, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби айни дамда биринчи келишувга эришган.
Унга кўра, мавсумни "Санат Нафт" клубида бошлаган Шароф Муҳиддинов "йўлбарслар" сафига келиб қўшилади. Футболчи билан мавсум охирига қадар шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча фарғоналиклар Шароф Муҳиддинов ва Билолхон Тошмирзаевлар билан қизиқиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар