"Нефтчи" ўртоқлик учрашувида Жиззах клубини мағлуб этди

Ўзбек клублари Суперлига иккинчи даврасига тайёргарликни қизғин олиб бормоқда.

Бугун "Нефтчи" ҳамда "Зомин" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. "Бунёдкор" стадиони захира майдонида ўтказилган беллашувда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, зоминликлар аъзоси Диёр Юнусов ҳисобни очди. Бунга "йўлбарслар" Суннат Абдуллажонов ва Иззатилло Абдуллаевнинг голлари эвазига жавоб қайтарди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!