"Нефтчи" охирги 3 та ўйиндан бери "Олимпик" дарвозасига гол уролмаяпти ёхуд жамоалар статистикаси

Суперлига дебютанти Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси мамлакатимизнинг энг ёш клубларидан ҳисобланиб, 2021 йилда ташкил топган. Бундан асоосий мақсад, 2024 йилда Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига муносиб футболчиларни тайёрлашдан иборатдир.

Темур Кападзе бош мураббийлигидаги ёш ва иқтидорли футболчиларни ўз сафида жамлаган клуб ўтган йили про лига мусобақаларида омадли қатнашиб, Суперлига йўлланмасини қўлга  киритишга муваффақ бўлди. Жамоа уй учрашувларини пойтахтдаги ЖАР  спорт аренасининг футбол майдонида ўтказмоқда.

"Нефтчи" футбол клуби миллий чемпионатимиз доирасида "Олимпик"  жамоаси билан шу кунгача про лигада 4 марта ва Суперлигада бир марта  ўзаро тўқнаш келишган. Буларнинг 2 тасида "Олимпик" ғалаба қозонган, 2 та учрашувда муроса кўчаси танланган ва битта баҳсда фарғоналиклар устун келишган. Тўплар нисбати 7:3 тошкентликлар фойдасига. Қайд этилган барча учрашув натижалари эса қуйидаги кўринишда.

Суперлига

10.05.2022

"Нефтчи" - "Олимпик" - 0:0

Про лига

22.03.2021

"Нефтчи" - " Олимпик"  - 0:0

08.06.2021

"Олимпик" - " Нефтчи"  - 3:0

24.09.2021

"Нефтчи" - "Олимпик"  - 3:2

08.11.2021

"Олимпик" - "Нефтчи" - 2:0

"Нефтчи"  матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!