"Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйин олдидан Тожикистоннинг "Эсхата" жамоаси билан ўйнайди (фото)
Кеча Суперлиганинг қолдирилган учрашувини Яйпанда ўтказган "Нефтчи" футболчиларига уч кун дам олиш таътили берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Чемпионатда юзага келган навбатдаги кичик танаффусдан оқилона фойдаланиш мақсадида жамоамиз мураббийлар штаби 16 ноябрда Тожикистон Республикасининг "Эсхата" футбол клуби билан ўртоқлик учрашуви бўйича режа тузишган ва ушбу беллашувни уюшқоқлик билан ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўради. Мазкур учрашув Суперлиганинг 25-тур асосида "Қизилқум" билан ўтказиладиган расмий беллашувга ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик билан боришга замин яратади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Эсхата" халқаро ўртоқлик учрашуви 16 ноябрь куни "Истиқлол" марказий ўйингоҳида соат 16:00 да бошланади.
Фикрлар