"Нефтчи" қўшни мамлакат клуби билан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

"Нефтчи" жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳалқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Унда клуб Қирғиз Республикасининг "Каганда" жамоаси билан куч синашди. 

Tecno

Беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Фарғоналиклар биринчи бўлимнинг 12 дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Майдон марказига яқин жойдан Дониёр Валиевнинг чиройли узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Шаҳзод Убайдуллаев хисобни очишга эришди - 1:0.

Кейинроқ рақиблар бурчак тўпини амалга оширгач, ҳимоячилар ҳатосидан унумли фойдаланган Бегзадбек Насиров ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Ушбу ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!