"Нефтчи" сафига "Қўқон-1912" ва "Бухоро"дан футболчи келди

CHERY AUTO

"Нефтчи" футбол клуби 8 февралдан бошлаб Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Машғулотлар "Тўқимачи" стадионида кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Tecno

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, айни дамда машғулотларга тажрибали Акмал Шораҳмедов келиб қўшилган. Шу қатори жамоа таркибини шакллантириш ишлари ҳам тўхтатилгани йўқ.

Ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида кўрикдан ўтиш учун "Қўқон-1912"дан Собит Синдаров ҳамда "Бухоро" клубидан Иззат Абдуллаев таклиф этилган. Шунингдек, яқин орада жамоа таркибига тажрибали ҳужумчининг келиб қўшилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!