"Нефтчи" сардори бу мавсум ҳам Фарғонада қолади

"Нефтчи" ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев янги мавсумда ҳам Фарғонада қолади.

"Йўлбарслар" матбуот хизматининг хабарига кўра, клуб тажрибали футболчи билан янги шартнома имзолади. Янги битим қачонгача амал қилади, буниси номаълум.

Маълумот учун, Лутфулла Тўраев ўтган мавсум давомида 18 учрашувда майдонга туширилган бўлиб, 1571 дақиқа ҳаракат қилди ва 3 та гол урган ҳолда шунча голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!