"Нефтчи" Тошкентда "Локомотив" дарвозасига 3 та гол урди
Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионининг заҳира майдонида Суперлиганинг икки вакили - "Нефтчи" ва "Локомотив" ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Ўйин тенг курашлар остида бошланишига қарамай рақиблар учрашувни 6 дақиқасида бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлди, бурчакдан етказилган тўпни "Локомотив"га қайтган Жасур Жалолиддинов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Голдан сўнг "Нефтчи" ҳужумга ўтишга ҳаракат қила бошлашди. Ана шундай вазиятларнинг бирида ҳужумга отланган Улуғбек Хошимовни рақиб ҳимоячиси жарима майдони ичида чалиб йиқитди, ҳакам эса пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Ойбек Қиличев бу имкониятни голга айлантирди.
Учрашувнинг 42-дақиқасида Ойбек Қиличевнинг 30-35 метр масофадан йўллаган зарбаси супергол билан якунланди. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади. Иккинчи бўлимда Иззат Абдуллаев "темирйўлчилар" дарвозасига 3-голни киритди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа ушбу баҳсда "Нефтчи" аъзолари "Локомотив" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар