Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент шаҳридаги йиғинда иштирок этаётган "Нефтчи" клуби тайёргарлик мобайнида бир қатор назорат учрашувларни ўтказишни режалаштирган. Хусусан, 18 февраль куни Суперлига вакили "Қизилқум" жамоаси билан назорат ўйини бўйича маълумотларни бериб ўтган эдик. Бугун олинган маълумотларга кўра, ушбу учрашув бекор қилиниб, назорат ўйинларининг янги жадвали ишлаб чиқилди.

Сизларга "Нефтчи"нинг Тошкентда режалаштирилган назорат учрашувлар рўйхатини тақдим этмоқчимиз.

19 февраль

"Нефтчи"-"Олимпик"

21 февраль

"Нефтчи"-"Оқ-тепа"

27 февраль

"Нефтчи"-"Локомотив"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)