"Нефтчи" Туркиядаги йиғинни якунлади. Жамоанинг кейинги режаси қандай?
Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигидаги "Нефтчи" клуби янги мавсумга тайёргарликни уч босқичда амалга оширишни режалаштирган эди. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилди.
Ўз таркибини қатор моҳир ва тажрибали футболчилар билан кучайтирган жамоа Туркияда йиғинлар доирасида Косово, Қозоғистон ва Россия давлатларининг жамоалари билан синов-назорат учрашувларини ўтказиб, тайёргарлик жараёнининг изчил ва бўш томонларини аниқлаб олди.
Фарғоналиклар 4 та беллашувдан 3 тасини дуранг ва бир учрашувни ғалаба билан якунлаб, бугун Анталия-Тошкент чартер рейси орқали юртимизга қайтиб келади. Жамоа аъзоларига 14 февралга қадар қисқа таътил берилади. Сўнгра Фарғонада янги мавсумга тайёргарлик жараёни давом эттирилади.
Фикрлар