“Нефтчи” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйини қандай форматда ўтади?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Про лигада 2-ўринни эгаллаган “Нефтчи” ҳамда Coca Cola Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган “Андижон” иштирокидаги ўтиш учрашуви 15 декабрь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Tecno

ПФЛ расмий сайти ўтиш ўйинига оид маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, беллашув асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймларга навбат берилади. Агар, экстра таймларда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Жамоаларга 5 нафар футболчи алмаштириш учун рухсат берилган. Бунда дастлабки 90 дақиқа ичида футболчи алмаштириш учун ҳар бир жамоага 3 тадан имконият тақдим этилади. Ўйин қўшимча таймларга қадар етиб борса, яна 1 мартадан футболчи алмаштириш мумкин бўлади. Умумий ҳисобда захирадан майдонга тушган футболчилар 5 нафардан ошмаслиги керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustamov Dilmurod
14/12/2020 12:06
Fargʻonaga omad Andijon shu holga tushmaslik kerak edi ming afsuslar