"Нефтчи" халқаро ўртоқлик ўйинида 5 та гол урди!

Суперлиганинг навбатдаги тур баҳсига қизғин тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” бугун халқаро ўртоқлик ўйинида Тожикистоннинг "Эсхата" клуби билан майдонда ўзаро куч синашди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги рақиблар ёзги танаффус пайтида илк бор Фарғонада юзлашишган бўлиб, мазкур учрашув 4:0 ҳисобида фарғоналиклар фойдасига ҳал бўлган эди.

“Нефтчи” матбуот хизматининг хабарига кўра, бугунги беллашув ҳам тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди. Ўйинда ҳисоб 30-дақиқада Ғулом-Ҳайдар Ғуломовнинг олисдан йўллаган кучли зарбаси орқали очилди 1:0. Кўп ўтмай навбатдаги комбинацион ҳужум амалга ошгач, грузиялик легионер меҳмонларнинг қуршовида тўпни эгаллаб олиб дарвозани аниқ нишонга олди 2:0. Шундан сўнг вакилларимизда дарвозани ишғол этиш учун бир нечта қулай имконият пайдо бўлганига қарамай танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

неф эс1

Иккинчи бўлимда “Нефтчи” мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга ошириб, ёш ўйинчиларни майдонга туширди ва бу ўзгаришлар тез орада ўз мевасини берди. Улуғбек Хошимов тезкор ҳужумлардан унумли фойдаланиб, кетма-кет иккита тўп киритиб, ҳисобни йирик 4:0 кўринишига олиб чиқди. Киритилган голлардан сўнг мезбонларнинг ҳужумкорлиги давом этган паллада саҳнага ёш иқтидор эгаси Дониёр Валиев кириб келди. Чап қанотдан Иззатилла Абдуллаев томонидан катта тезликда ташкил этган ҳужуми ва ҳаволатиб ошириб берган узатмасига Дониёр Валиев баланд сакраган ҳолда боши билан чиройли тарзда тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди 5:0.

Учрашув якунига қадар вакилларимизда дарвозани ишғол этиш учун кўплаб қулай имкониятлар яратилди, лекин ушбу вазиятлардан футболчилар самара топа олишмади ва йирик 5:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

"Нефтчи" - "Эсхата” – 5:0 (2:0).

16 ноябрь. Фарғона. “Истиқлол” стадиони.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Шахбоз Вахобжонов.

Биринчи бўлим: Владимир Назаров, Мухсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Алексей Ларин, Умар Адхамзода (Дониёр Валиев), Мирзохид Ғофуров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Диёр Туропов, Аббос Ғуломов, Билолхон Тошмирзаев, Георгий Никабадзе ( Улуғбек Ҳошимов, 40).

Иккинчи бўлим: Акбар Тўраев, Алексей Ларин (Бачана Арубули, 70), Раҳмонжон Рўзиев, Томислав Мрчела, Суннатилла Абдуллажонов, Абдуллоҳ Олимов, Фозил Мусаев, Иззатилла Абдуллаев, Улуғбек Ҳошимов, Ғуломҳайдар Ғуломов (Нодирхон Неъматхонов, 70),Дониёр Валиев.

Голлар:  Ғуломҳайдар Ғуломов, 30 - 1:0. Георгий Никабадзе, 33 - 2:0. Улуғбек Ҳошимов, 46 - 3:0. Улуғбек Ҳошимов, 51 - 4:0. Дониёр Валиев, 66 - 5:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!