"Нефтчи" Холматов билан шартномани 3 йилга узайтирди

Мухаммадали Ҳолматов "Нефтчи"нинг ёш, иқтидорли футболчиларидан бири. У жамоанинг ўринбосарлари сафида мунтазам равишда қанотдаги тезкор рейдлари билан ёрқин ва ҳавас қилса арзийдиган ўйин намойиш этиб келмоқда.

Ёш иқтидор эгаси бу йилдан "Нефтчи"нинг асосий таркиби сафига жалб қилина бошланди ва назорат учрашувларида тез тез майдонга чиқиб турди.

холматов_1

Унинг ана шу ҳислатлари эътиборга олиниб бугун ёш ярим химоячи билан амалдаги шартнома уч йил муддатга узайтирилди.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!