"Нефтчи" янги бош мураббийни ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби янги бош мураббий Владимир Ежуровни ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди. 

Шунга қарамай, Виталий Левченко Фарғона клубида ишлашда давом этади. Унда Про лицензия йўқлиги туфайли Суперлига жамоасига мураббийлик қила олмайди. Мазкур ҳолатда у оддий мураббий сифатида рўйхатдан ўтади. Бу масалага Левченконинг ўзи ҳам тўхталиб ўтганди: 

"Менинг штабимда фаолият олиб бораётган ёрдамчим Владимир Ежуровда Про лицензияси бор. Шунинг учун бу масалада ташвишланарли ҳолат йўқ. Сентябрь ойи охирларида эса менинг Про лицензияси учун имтиҳоним бор". 

Айни вақтда Фарғона клуби Суперлига турнир жадвалида 13 ўйиндан сўнг 11 очко тўплаган ҳолда, 13-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!