"Нефтчи"да ўзгаришлар: бош директор ва бош мураббий истеъфога чиқарилди!
"Нефтчи" футбол клуби 2022 йил Суперлига учрашувларида ўз имкониятларидан оқилона фойдалана олмай, кетма-кет мағлубиятларга учраганлиги ва турнир жадвалида охирги ўринлардан бирига тушиб қолганлиги, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлай олмаганлиги боис, жамоа бош директори Зоҳиджон Ғофуров ҳамда бош мураббий Илҳом Мўминжонов ўз аризаларига биноан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, истеъфога чиқарилди, - дея хабар бермоқда "Нефтчи" матбуот хизмати.
Тез орада клубга янги бош мураббий тайинланади. Шунингдек, таркибда ҳам яна ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар