"Нефтчи"дан кетган Владимир Назаров Суперлиганинг бошқа клубига ўтди (фото)

Термизликлар сафига навбатдаги футболчи қўшилди. Энди «Сурхон» шарафини ўзбек футболи мухлисларга яхши таниш бўлган Владимир Назаров ҳимоя қилади.

2002 йил 8 июнь куни таваллуд топган Владимир Назаров профессионал футболчилик фаолиятини «Пахтакор» U-21, «Олимпик» ва «Нефтчи» каби клубларда ўтказган.

назаров_1

Шунингдек, ўтган мавсум «Нефтчи» сафида ҳаракат қилиб, Суперлиганинг энг яхши дарвозабонлар қаторасига кирди.

2023 йилда эса, Назаров Ўзбекистон Олимпия терма жамоасида бронза медали соҳибига айланди.

"Сурхон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Farxod Mirzamatov
09/01/2024 09:11
G‘irt ajoyib transfer bo‘libdi.