"Нефтчи"нинг қарздорлик масаласида кичик суриштирув!
SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев "Нефтчи"нинг қарздорлик масаласида кичик суриштирув олиб борди.
"Фарғоналикларни ўтган мавсум "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган Никабадзе, Мрчела ва Арабули олдида қарзи бор, аммо бу катта сумма эмас.
Маълумотларимизга қараганда, жамоа бу футболчиларга икки ой учун маош тўламаган холос.
Легионерлар билан клуб контактни йўқотмаган. Улар қолган икки ойлик маошини олиши билан ўртадаги шартномани бекор қилишга "Нефтчи" билан келишиб олган.
Катта эхтимол билан бу холат ортиқча асаббузарликларсиз ҳал этилади. "Нефтчи" йил давомида йиғилган барча қарзларини қисқа муддатда катта қисмини (мукофот пуллари билан) тўлаб бўлган.
Жамоани футболчилари олдида қарзи йўқ эмас, аммо бу пуллар клуб томонидан тўлаб берилиши футболчиларда хеч қандай шубха уйғотмаган", - дейилади хабарда.
Фикрлар