"Нефтчи"нинг Туркиядаги йиғинига яна икки нафар янги футболчи қўшилди
Янги мавсумга Туркияда қизғин тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилди.
Булар - ўтган мавсумни "Олимпик" таркибида ўтказган дарвозабон Владимир Назаров ҳамда "Суперлига-2022"да "Локомотив" сафида тўп сурган ярим ҳимоячи Ғуломҳайдар Ғуломовлар ҳисобланади.
Кўрик-синов жараёнида футболчиларнинг ҳаракати мураббийларга маъқул келса, улар билан шартнома имзоланиши кўзда тутилган.
Фикрлар