
"Нефтехимик"дан яна ғалаба! Легионерларимиз эса...
Россия Миллий футбол лигасининг 15-тури яна “Нефтехимик” учун омадли келди. Маълумки, улар ўтган турда ҳам ғалаба қозонишган ҳолда “Факел”ни таслим этишганди.
Бу сафар эса сафарда “Шинник” жамоасига қарши учрашувда 1:2 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритишди.
Лекин мазкур беллашувда “Нефтехимик” сардори, ҳамюртимиз Вагиз Галиулин жароҳати сабабли майдонга туша олмади. Яна бир легионеримиз Бобир Давлатов эса ўйиннинг 82-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди.
Энди “Нефтехимик” клуби навбатдаги турни 17 октябрь куни меҳмонда “Торпедо”га қарши ўтказади.
Фикрлар