Неъматов пенальтини қайтарган вазияти ҳақида гапирди

Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада доирасида Ўзбекистон футбол терма жамоаси Испания билан куч синашди. Мазкур беллашувда вакилларимиз "Қизил Фурия"га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Испанлар сафида Пубиль ҳамда Гомес гол урган бўлса, вакилларимизнинг ягона голи Шомуродов томонидан урилди. 

Шу тариқа, вакилларимз турнирни мағлубият билан бошлади. 

Ўйиндан сўнг термамиз дарвобабони Абдувоҳид Неъматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Қуйида унинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Бугун Ўзбекистон футболида яхши кун бўлди. Сабаби, ушбу турнирдаги илк ўйинимизни ўтказдик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Биз мазкур беллашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Стадиондан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Жуда ажойиб атмосфера остида тўп тепдик. Испания билан ўйинни тўғри таҳлил қилган ҳолда, кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз. 

 - Рақиб пенальтини қандай тепишини ўрганмагандим. Унинг тўпга келишини яхшилаб кузатдим. Худога шукр, қайтардим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!